

Кечаги ижобий натижа учун саудияликларнинг ҳар бир футболчиси 1,2 миллион евродан мукофот пули олишади. Бу ҳақда Толибжон Қосимов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъасидан Саудия Арабистони термасидан ташқари, Ўзбекистон, Япония, Корея Республикаси, Австралия, Иордания, Эрон ва Қатар терма жамоалари ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. БАА ва Ироқ терма жамоалари эса плей-офф баҳсларида иштирокидаги ижобий натижаси орқали келаси йилги мундиалга йўлланмани қўлга киритишлари мумкин.



