

Бунинг учун Жасурга 19 ўйин ёки 642 дақиқа вақт керак бўлди. Дебютини 2016 йил ўтказган Яхшибоев аввалги мавсумдан асосий таркибда кўпроқ кўриниш бера бошлади. "Металлург" билан беллашувда захирадан майдонга туширилган ярим ҳимоячи орадан уч дақиқа ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди.
Шунингдек, Дилшод Раҳматуллаев ҳам "Пахтакор" учун биринчи тўпини киритди. У чемпионатда 6-ўйинида дебют голини ургани эътиборга молик. Жорий мавсум Суперлигада "Пахтакор"нинг жами 7 футболчиси гол уришга улгурди.




