"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин

Alisher Ostonov
25 май 2025, 17:47
"Интер" "Марсель" ярим ҳимоячиси Луис Энрике бўйича таклифни 27 миллион еврога оширди.

Шу билан бирга, француз клубини таклиф қилинган нарх қониқтирмаяпти, улар бразилиялик футболчи учун 30 млн евро олишмоқчи.

Манбага кўра, "Интер" Энрике билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган - у беш йилга мўлжалланган бўлади.

23 ёшли Луис Энрике 2024/25 йилги мавсум "Марсель" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг трансфер нархи 18 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Tuttosport