Игуаин ЕЧЛ тарихидаги энг тез амалга ошган дублни расмийлаштирди

Aslanov Jasurbek
14 фев 2018, 01:38
“Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин айни дақиқаларда давом этаётган ЕЧЛ 1/8 финал доирасидаги “Тоттенхэм”га қарши учрашувда дублга эришиб улгурди.

Аргентиналик ҳужумчи бу икки голини киритиш учун ҳакамнинг ўйинни бошланганини билдирувчи ҳуштаги янграганидан сўнг 8 дақиқаю 7 сония вақт сарфлади. 

Бу эса Европа Чемпионлар лигаси тарихидаги энг тез амалга оширилган дубль сифатида қайд этилди. Бундан аввалги рекорд “Интер” собиқ ҳужумчиси Хулио Крусга тегишли бўлиб, у “Спартак”ка қарши 2006/07 йилги мавсумда 8 дақиқаю 30 сония ичида дублга эришганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф