

Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, 37 ёшли футболчининг агенти Мино Райола “Милан” спорт директори Леонардо билан ушбу келишувни муҳокама қилмоқда. Ибрагимович йилига 4 миллион евро маош олишга рози. Аммо томонлар ҳали аниқ тўхтамга келишгани йўқ. Бироқ футболчининг январда Миланга кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори.
Ибрагимоқчи 2010-12 йилларда “Милан”да тўп тепган. У клуб сафида 85 та учрашувда майдонга тушиб, 56 та гол уришга эришган.



