Гвардиолада 100, "Ливерпуль"да 1

Mirjalol Normatov
4 янв 2019, 03:24
"Манчестер Сити" АПЛнинг 21-тури доирасидаги марказий ўйинида "Ливерпуль"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия жамоаси билан 100-ғалабага эришди. Испаниялик мутахассис "Сити" бошқарувини 2016 йилнинг ёзида ўз қўлига олганди. У бошчилигидаги жамоа ўтган мавсум АПЛ чемпиони бўлди.

Шунингдек, "Ливерпуль"нинг кетма-кет 20 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди. Жамоа бу мавсум АПЛда илк марта мағлубиятга учради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Graconete