Гвардиола: "Йўқ, бу хабар ёлғон"

Narzulla Saydullayev
14 окт 2024, 13:58
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия терма жамоасида иш бошлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Испаниялик мураббийнинг "Сити" билан шартномаси 2025 йил июнь ойига қадар амал қилади.

"Йўқ, бу хабар ёлғон. Мен "Манчестер Сити" бош мураббийи. Клуб билан шартнома борасида якуний қарорга келмаганман — вазият ҳар томонга ўзгариб кетиши мумкин. Келажакда нима бўлишини кўрамиз. Барчасини ўйлаб олишим ва ўз хоҳишларимни аниқлаб олишим керак", — деди Гвардиола Sky Sports нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: skysports.com