Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ҳақида нималар деди?

Sherzod Nurmatov
24 фев 2025, 16:35
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг жароҳати ҳақида гапирди.

Норвегиялик голеадор Англия чемпионатининг 26-турида "Ливерпул"га (0:2) қарши ўйинни ўтказиб юборди.

"Билмадим. Мен билишни истаган бўлардим, лекин бунинг иложи йўқ... У "Ньюкасл"га қарши баҳсда тиззасидан жароҳат олган. Бу хавфли эмас, барча текширувлар ҳаммаси яхши эканини кўрсатмоқда, лекин шу билан бирга, у ўзини етарли даражада яхши ҳис қилмаяпти", – деди Гвардиола.

Мутахассис Ҳоланд "Тоттенхэм"га қарши ўйинда ёки ундан кейинги ўйинларда "Манчестер Сити"га ёрдам бера олишига умид қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: City Xtra

Сўнгги янгиликлар

Барча ›