Гвардиола: "Бавария" "Кёльн"га тўртта гол урди, бу осон бўлгани йўқ"

Aslanov Jasurbek
28 фев 2015, 12:43
"Бавария" бош мураббий Хосеп Гвардиола "Кёльн"га қарши ўйинда унинг жамоаси баъзида бошқарувни йўқотиб қўйгани ҳақида таъкидлади.

"Мен бахтлиман. Биз бу мавсумда меҳмонда энг яхши натижа кўрсатган жамоани мағлуб этдик. "Бавария" 4та гол урди, бу осон бўлгани йўқ. Учрашувни яхши бошладик, аммо кейинроқ бошқарувни йўқотиб қўйдик. Роббен ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келганида, биз яна устунликни қайтариб олдик. Бугун Мануэль Нойернинг икки сейви туфайли ғалаба қозондик" - дейди Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com