

Футзал ва соҳил футболи бўйича Осиё чемпионатлари қачон ўтказилиши маълум бўлди
Куни кеча иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб Марокашдан қайтиб келган Ўзбекистон терма жамоаси энди Марказий Осиё жамоалари билан ўйнайди.
17-19 ноябрь кунлари мамлакатимизда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон футзал терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинлари ўтказишади. Ўйинлар тартиби қуйидагича кўриниш олган:
17.11.2020
Ўзбекистон - Қирғизистон
18.11.2020
Қирғизистон - Тожикистон
19.11.2020
Ўзбекистон - Тожикистон
Ўйинлар Олмалиқ шаҳридаги АГМК клуби залида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Осиё чемпионати кейинги йилнинг 23 мартидан 3 апрелига қадар Қувайт давлатида бўлиб ўтади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради.



