

"Liverpool Echo" хабарига кўра, жамоанинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес уни ўз режаларига киритмаяпти. Мутахассис ва футболчи бу борада гаплашиб ҳам олган. Ундан ташқари, футболчининг юқори маоши ҳам унинг кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Айни дамда футболчи йилига 4,5 млн фунт маош олмоқда. Хамес ўтган мавсум АПЛнинг 23 ўйинида қатнашиб, 6 гол ва 4 ассист қайд этди.



