

"Умид қиламанки, унинг ишлари жойида бўлади ва унга омад тилайман. У яна ўз даражасига қайтади", - деди тен Хаг.
Кеча Дортмунд клуби вингерни "Манчестер Юнайтед"дан мавсум якунигача ижарага олди. 2021 йил ёзида Санчо 85 млн евро эвазига "қизил иблис"га айланганди. Бироқ жамоа бош мураббийи билан жанжаллашиб қолгани учун у август ойидан буён ўйинларда қатнашгани йўқ.



