ЕЧЛ. Суарес "Тоттенхэм"га қарши ўйнамайди

Tolibjon Qosimov
11 дек 2018
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес ЕЧЛ 6-тури доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўтадиган учрашувни ўтказиб юборади.

Бу ҳақда "Sky Sports" маълум қилди.

Хабар қилинишича, форвард ўнг тиззасидан олган жароҳатини тиклайди. Уругвайлик ЛаЛига 15-тури доирасида "Эспаньол"га қарши ўйин (4:0)да енгил жароҳат олган эди.

"Барселона" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс бугун тунда 01:00да старт олади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sports