Дэвид Бекхэм: "Фергюсоннинг жаҳон даражасидаги футболчилар ҳақидаги гапларидан хафа эмасман"

Aslanov Jasurbek
25 сен 2015, 11:10
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм ўзи ва инглиз клуби ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- Алекс Фергюсоннинг таъкидлашича, унинг қўл остидаги "Манчестер Юнайтед"да фақат тўрт нафар жаҳон даражасидаги футболчи ўйнаган - Кантона, Гиггз, Скоулз ва Роналду. Бу гаплардан хафа эмасмисиз?

- Йўқ. Мен барча даврларнинг энг яхши мураббийи қўл остида ўйнаганман. Бундай футболчилар билан ўйнаганим омадимдир. Шу сабабли, мураббийнинг фикрига қўшиламан. Фақат бир неча кишини жаҳон даражасидаги футболчи дейиш мумкин.

- Сиз ўзингизни Роналдудан яхшироқман деб ҳисобламайсизми?

- Йўқ. Мен бразилиялик Роналдо билан бир жамоада ўйнаганман, Роналдуга қарши баҳсда ҳам қатнашганман. "Манчестер Юнайтед" футболчиси сифатида жамоанинг муваффақиятларидан ғурурланганман" - дейди Бекхэм.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru