

Лондон клуби 32 ёшли футболчи билан янги шартнома борасида барча деталларни келишиб олди. Янги битим бир йилга узайтириш имконияти билан 2023 йилга қадар тузилади.
"Челси" шунингдек тез орада Андреас Кристенсен билан 2026 йилга қадар мўлжалланадиган битимни ёпмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Аспиликуэта "Челси"га 2012 йилда "Марсель"дан ўтган эди.



