

"Кўклар" "Севилья" ўйинчиси Жюль Кундега қизиқиш билдирмоқда. 22 ёшли ўйинчи учун курашда Лондон клуби "Манчестер Юнайтед" ва "Реал"ни ортда қолдирмоқда.
Шу билан бирга "Челси" Кунденинг 80 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашни хоҳламаяпти, шу сабаб клуб жамоа ўйинчиларидан бирини таклиф қилмоқда.
Лондон клуби нархни пасайтириш учун битимга Хаким Зиеш, Тэмми Абрахам, Тьему Бакайоко, Миши Батшуайи ёки Кепа Аррисабалагани қўшишга тайёрлар.



