"Бенфика" Давид Луиз билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
28 авг 2021, 13:33
"Арсенал", "Челси" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Давид Луиз "Бенфика"га қайтиши мумкин.

Ушбу дам олиш кунларида 34 ёшли бразилиялик клуб президенти билан Лиссабонда учрашади.

Футболчи 1 июлдан бери эркин агент мақомида. Олдинроқ, у 2007-2011 йилларда "Бенфика" шарафини ҳимоя қилган.

Давид Луиз 2019/20 йилги мавсум "Арсенал" сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mais Futebol