Белявский БАТЭга 2та гол урган Яхшибоев ҳақида: "У каби ўйинчи ҳозир Беларусда бўлмаса керак"

Alisher
20 мар 2020, 10:43
"Энергетик" бош мураббийи Владимир Белявский БАТЭ (3:1)га қарши ўйиндан сўнг дубль қайд этган ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- У сифатли футболчи. Биз у ҳақида билар эдик ва унинг жамоага келиши борасида узоқ вақт музокаралар олиб борганмиз. Бизда яна бир ўзбек бор, аммо у касал бўлган ва ҳали тузалмаган. Биз бу ўйинчиларни шунчаки кўрганимиз учун танламаймиз. Уни кузатдик. У ҳақида нафақат Беларуда, балки бутун Осиёда гапиришади. Бугун биз уни қандай совуққон ижрочи эканлигини кўрдик. Бундайлар балки бизнинг юртимизда йўқдир.

- У аниқ бутун мавсум давомида қоладими?

- Бизда шундай жамоа борки, эртага кимдир бу ерда қолмаслиги мумкин. Бизга бирор нарса берадиган одамлар йўқ. Вазиятдан ўзимиз чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Агар муносиб таклиф бўлса, кўп клубларни қизиқтириб қўйган Яхшибоев, Текло ва Маватулар кетишади. Бу борада ҳеч қандай хавотир йўқ. Изланамиз, ишлаймиз. Доим ҳаракатда бўлиш керак, - дейди Бельявский.

Эслатиб ўтамиз, кеча Беларусь чемпионатининг 1-турида "Энергетик-БГУ" сенсацион тарзда БАТЭ (3:1)ни мағлубиятга учратди ва Яхшибоев ушбу баҳсда дубль қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sports.ru