Жасур Яхшибoeв Эроннинг "Нассажи Мазандаран" клубига ўтди
24 мар 23:29
Янгиликлар
Жасур Яхшибoeв Эроннинг "Нассажи Мазандаран" клубига ўтди
Жасур Яхшибоев фаолиятини Эронда давом эттиради.
Яхшибоев Эроннинг "Нассожи Мазандаран" клуби билан шартнома имзолади. Шартнома "0.5+1" форматида тузилди, яъни Яхшибоев жорий мавсум охиригача (ярим йил) ва яна бир йилга узайтириш имконияти билан клубда фаолият юритади.
Бу трансфер амалга ошишида ўзбекистонлик футбол агенти Фаррух Сайфулла иштирок этди.
Жасур Яхшибоев ўтган мавсум Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби сафида ўтказган эди. У мавсумда 17та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди. Яхшибоев энг чиройли голни ҚПЛ 21-тур доирасида "Астана" дарвозасига киритганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар