Бельгияга қарши ўйиндан олдин Голландияда катта йўқотиш бор

Mirjalol Normatov
14 окт 2018, 17:56
"Ливерпуль" ва Голландия термаси ҳимоячиси Виржил Ван Дейк Бельгияга қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Ушбу хабарни терма матбуот хизмати ҳам тасдиқлади. Футболчи АПЛнинг 6-тури доирасида "Саутгемптон"га қарши ўйинда олган жароҳатидан кейин ўзини ноқулай ҳис қилган.

Шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ван Дейк учрашувда қатнашмаслигини келишиб олишди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal