Беларусь чемпионати давом этадими?

Eldor Akmurzayev
24 мар 2020, 19:25
Ҳозирда коронавирус пандемияси туфайли Европада тўхтатилмаган ягона чемпионат бу Беларусь юқори лигаси бўлиб турибди.

Мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати раҳбари Александр Алейник чемпионат ўйинлари давом этадими ё йўқ шунга аниқлик киритди.

- Федерация чемпионатни давом эттиришга қарор қилди. Учрашувлар томошабинлар билан бирга ўтказилади. Раҳбариятимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан доимий алоқада. Ҳозирча вазият чемпионатни тўхтатадиган даражада эмас.

- Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони қанча?

- 81. Бироқ, 22 нафари аллақачон тузалган. Айни вақт даволанаётганлар 50 нафардан кўпроқ. Уларнинг ҳолати ижобий. Иккинчи тур эса 27 март куни старт олади. Мавсумни давом эттирамиз.

- УЕФА чемпионатни тўхтатиб қўйишингиз кераклиги ҳақида огоҳлантирмадими? Айни пайт бутун Европа карантинда.

- Йўқ. Катта видеоконференция бўлиб ўтди. Бироқ, УЕФА ички мусобақаларни ўтказиш бўйича қарорни федерацияларнинг ўзига топширди, дейди Алейник.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru