Осиё чемпиони Абдуқодир Ҳусанов Беларусь чемпионати 2-тур рамзий терма жамоасида!

Narzulla Saydullayev
4 апр 2023, 12:59
"Энергетик-БГУ" сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов football.by нашри талқинига кўра, 2-тур рамзий терма жамоасидан жой олди.

Ўтган турда "БГУ" БАТЭ меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ҳусанов "студентлар" сафида тўлиқ 90 дақиқа ўйнади ва БАТЭ ҳужумларини ўйиндан "узиб" қўйди.

Беларусь журналистлари Ҳусановни "Энергетик" ҳимоясидаги энг муҳим фигура деб аташмоқда. 2-турда футболчи буни амалда яна бир бор исботлади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›