"Бавария" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув томошабинларсиз ўтказилиши тасдиқланди

Aslanov Jasurbek
3 дек 2021, 19:04
8 декабрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Бавария" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув бўм-бўш трибуналарда ўтказилади. Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайти хабар берди.

Ўйинни томошабинларсиз ўтказиш тўғрисидаги қарор минтақадаги эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли қабул қилинган.

"Бавария" аллақачон Чемпионлар лигаси 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритган бўлса, "Барселона" "Бенфика" билан ушбу квартетдаги иккинчи йўлланма учун курашади. Айни дамда каталонияликларда 7 очко, лиссабонларда эса 5 очко бор.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда "Бавария" "Камп Ноу"да "Барселона"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com