

«Бавария» мухлислари ўтирган автобус Дортмунддан қайтишда Швертда ёниб кетди. Ҳайдовчи оловни сезиб барчага автобусни тарк этишни маълум қилди.
Салонда 50 нафар мухлис бор эди, уларнинг ҳеч бири жабр кўрмади. Автобус эса буткул ёниб кетди. Зиён 200 минг еврога баҳоланмоқда.
Мухлислар ўз манзилларига бошқа автобусда етиб олишди.




