"Барселона" Видални қачон таништиради?

Mirjalol Normatov
5 авг 2018, 16:59
Яқиндагина "Барселона" Артуро Видални ўз сафига қўшиб олди.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, барча анъанадагидек ўтказилади. Аввалига футболчи клуб либосларида ОАВ вакиллари олдида бўлади, кейинчалик тиббий кўрикдан ўтади.

Шундан кейин у жамоанинг расмий футболчиси сифатида таништирилади. Унинг "Барселона"даги таништирув маросими эртага, 6 август куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo