

"Cadena SER" хабарига кўра, Каталониянинг "Барселона" клуби 24 ёшли голкипернинг вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Хабарингиз бор, Онана 2010-2015 йилларда "Барса"нинг ёшлар тизими вакили бўлган.
Амстердам клуби спорт директори Марк Овермарс Онанага "кўк-анорранглилар"дан яхши таклиф бўлса, кетиши мумкинлигини айтган.
Аввалроқ унга Лондоннинг "Челси" клуби даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.



