"Барселона" Онананинг вакиллари билан алоқа ўрнатди

8 апр 2020, 21:42
"Аякс" дарвозабони Андре Онана фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

"Cadena SER" хабарига кўра, Каталониянинг "Барселона" клуби 24 ёшли голкипернинг вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди. 

Хабарингиз бор, Онана 2010-2015 йилларда "Барса"нинг ёшлар тизими вакили бўлган.

Амстердам клуби спорт директори Марк Овермарс Онанага "кўк-анорранглилар"дан яхши таклиф бўлса, кетиши мумкинлигини айтган.

Аввалроқ унга Лондоннинг "Челси" клуби даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Cadena SER