"Барселона" футболчиси ноодатий тарзда жароҳат олди

Mirjalol Normatov
14 дек 2019, 19:40
"Барселона" футболчиси Артур ўз ишига нопрофессионал муносабатда бўлгани учун лазаретда қолади.

Бразилиялик футболчи оёғининг бўғимларидан олган жароҳати сабабли 2 ҳафтадан буён машғулотларда қатнашмаяпти. Бироқ у машғулотларга қайтиши мумкин эди. 

AS хабарига кўра, 23 ёшли хавбек сноубордда қор устида ҳаракатланмоқчи бўлиб, жароҳатини қайталаб олган ва шу боисдан яна лазаретда қоладиган бўлди.

Ушбу мавсумда Артур "Барселона" таркибида 12 ўйинда 2 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›