"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун 60 миллион евро тўлашга тайёр

Mirjalol Normatov
16 июн 2019, 13:40
"Барселона" раҳбарияти Дортмунднинг "Боруссия"си ҳимоячиси Рафаэль Геррейрунинг хизматларига жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда.

"sport.es" хабарига кўра, Каталония клуби португалиялик ҳимоячи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. Томонлар музокараларни ўтган ҳафтада бошлаб юборишган. "Барселона" уни Хорди Альбанинг издоши сифатида кўрмоқда.

Геррейрунинг "Боруссия" билан шартномаси 2020 йилда якунланади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sport.es