БАА. Ҳайдаров ва Муллажонов тўқнашуви бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
10 апр 2016, 10:17
БАА про-лигасида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Бу турда икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган жамоалар тўқнаш келишди. "Ал Шабаб" ўз майдонида "Ал Шааб"ни қабул қилди. Унда Азизбек Ҳайдаров фаолият олиб бораётган "Шабаб" 3:0 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар сафида Ҳайдаров тўлиқ ўйнади, меҳмонлар таркибида Шавкат Муллажонов биринчи бўлимдан сўнг алмаштирилди.

"Ал Шабаб" 22та ўйиндан 32 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда, "Ал Шааб" эса 6 очко билан охирги 14-поғонадан жой олган.


БАА про-лигаси

"Ал Шабаб" - "Ал Шааб" 3:0

Голлар: Муҳаммад Али Айед 26, Энрике Луваннор 88, 90+2

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›