Австралия U-19 бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйинни сабрсизлик билан кутаяпмиз"

Narzulla Saydullayev
17 окт 2016, 17:34
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасидаги Австралия - Ўзбекистон учрашувидан олдин "яшил қитъа" жамоаси устози ўз фикрларини билдирди.

"Ғалабали ўйинлар бизга қўшимча ишонч беради, бу доим ёрдам беради, аммо ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрланамиз. Мусобақадаги ҳар бир учрашув биз учун қийин бўлади. Сабрсизлик билан навбатдаги баҳсни кутаяпмиз", - дейди Уфук Талай ОФК расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги ўйин 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia