UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради  0 15:27"Навбаҳор" собиқ ҳужумчиси Боливияга йўл олди  0 15:00Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди  3 14:42АПЛ мураббийлари Гвардиола мавсум охирида "Ман Сити"ни тарк этишига ишонмоқда  2 13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  1 13:11Пакета "Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  1 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  7 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  4 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  12 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  5

U-19 Осиё чемпионати қаерда бўлади? Янгиликлар

U-19 Осиё чемпионати қаерда бўлади?

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бу йил бўлиб ўтмаслиги ҳақда хабар бергандик.

Маълумки, шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионатини ўтказиш белгилаб қўйилганди. Мусобақа "Бунёдкор", "Локомотив", АГМК ва "Навбаҳор" стадионларида бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб ОФК мусобақани бу йил ўтказмасликни лозим топди. 

Бу ўринда энг катта муаммо халқаро рейсларнинг тўлиқ тикланмагани бўлиб турибди. Шу боис ОФК вазиятдан келиб чиққан ҳолда маъқул йўлни танлаб мусобақани қолдирди. Лекин бу U-19 Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилди дегани эмас, фақат келаси йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтишини инобатга олсак, балки биздан олиб қўйилиши ҳам мумкин. 

Гап шундаки, U-20 жаҳон чемпионати 2021 йил 20 май - 12 июнь оралиғида Индонезияда бўлиб ўтиши ФИФА тақвимида белгилаб қўйилган. Ва мусобақани ҳозирча ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Агар Индонезиядаги кичик мундиал ўз вақтида ўтказилади деб ҳисобласак, унда U-19 Осиё чемпионатини мундиалга камида икки ой вақт қолганида ўтказиб олиш лозим бўлади.

Факт шуки, январь-февраль ойларида биз мусобақани ўтказа олмаймиз. Биринчидан, об-ҳаво масаласи, иккинчидан стадионлар тайёр бўлмайди. Айтайлик, мартнинг иккинчи ярмида ўтказса бўлади. Лекин бу пайтга келиб балки жаҳон чемпионати-2022 саралаш ўйинлари қўйилиши мумкин. Апрелда ўтказайлик десак унда бироз кеч бўлади, чунки 20 майгача ҳеч қанча вақт қолмайди.

Шундан келиб чиқиб U-19 Осиё чемпионатини январь ёки февралда ҳам ўтказса бўлади, фақат бунинг учун мезбонликни Ғарб ёки Шарқ давлатларидан бирига беришга тўғри келади. Бир томондан шундай бўлгани ҳам маъқулдир, чунки U-19 Осиё чемпионати ҳар икки йилда ўтишини ҳисобга олиб балки кейинги мусобақа мезбонлигини олсак, унгача ҳаммаси изига тушиб кетар.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика