Асқар Умаров: “Олдинги турдаги ғалаба бугунги учрашувда руҳий устунлигимизни таъминлайди”

Narzulla Saydullayev
18 май 2016, 10:53
Бугун Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 10-тур ўйинларига старт берилади. Тур доирасидаги “Насаф-2” - “Зомин” учрашувидан олдин меҳмонлар устозининг учрашув ҳақида фикрлари билан қизиқдик.
-   “Бугун бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Йигитлар бугунги учрашувга тўлиқ тайёр. Олдинги турда қийин бўлсада “Машъал-2” жамоаси устидан йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Ўша ғалаба бизни бугунги учрашувда руҳий устунлигимизни таъминлайди ва йигитлар билан биргаликда албатта ғалаба қозонамиз”, - деди мураббий.

Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.  

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia