

Унда "Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров фикрлари билан ўртоқлашди.
"Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Чиройли ўйин бўлди. Бизда хатолар кўпайиб кетган. Дарвозабонимизнинг хатосидан гол ўтказиб юбордик. Кейинги учрашувларда ваҳаракат қиламиз",- дейди Асқар Умаров.
- Дарвозабонни нима учун алмаштирмадингиз?
- Гол ўтказиш эмас, гол уриш учун ҳужумчини туширдик.
- 40-дақиқадаёқ илк ўзгаришни амалга оширдингиз. Бу ўша футболчининг ўйинидан қониқмаганингизданми ёки бошқа режалар сабабми?
- У кўп хатоларга йўл қўйди. Иккинчи голимиз айнан шу туфайли дарвозамиздан ўрин олди. Кетма-кет уч маротаба тўп йўқотишдан кейин ўзгартиришга мажбур бўлдим.
- Захирадан тушган футболчилар ўзини оқладими?
- Йўқ. Ўзини оқламади. Жамоамизнинг руҳий томондан тайёрлай олмаяпмиз. Кутяпмиз, ҳомийлардан ўзгаришлар бўладими, йўқми. Мутасадиллар ёрдам беришмаяпти.
- Клубда молиявий ҳолати қандай?
- Тўғриси йил бошидан бери ойлик олганимиз йўқ. Сабр қилиб кутмоқдамиз. Жамоада ёмон футболчилар йиғилмаган. Сафар харажатлари ўзимиздан бўляпти. Бу ёрдам билан узоққа бориб бўлмайди. Ҳомийлар томонидан фўллаб-қувватланса бемалол Про лигада қолишимиз мумкин.



