Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

Khoja
27 фев 2025, 08:22
Мушакдаги жароҳатлари сабабли сўнгги учрашувларда майдонга тушмаган Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди.

Довбикнинг оёғидаги оғриқлар ҳал ҳам ўтиб кетмаган. Шу сабабли ҳужумчи кечаги машғулотларни ҳам якка тарзда ўтказган. Катта эҳтимол билан футболчи А Сериянинг навбатдаги турида «Комо»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Довбик жорий мавсум барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 13 та гол ва 4 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: romapress.net