"Арсенал" ярим ҳимоячисини 10 миллион евро эвазига сотишга тайёр

Alisher
4 июн 2021, 11:52
"Арсенал" хавбеки Маттео Гендузи клубдан кетиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, лондонликлар 22 ёшли франциялик футболчи билан 10 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.

Гендузи ўтган мавсумни ижара асосида "Герта"да ўтказди.

Футболчи Бундеслига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le10Sport