"Арсенал" яқин вақтлар ичида ёш футболчи билан шартнома имзолайди

Mirjalol Normatov
30 июл 2020, 23:58
Жорж Льюис фаолиятини "канонирлар" сафида давом эттиради.

"Goal" хабарига кўра, 20 ёшли норвегиялик футболчи айни дамда "Арсенал" қароргоҳида. У билан шартнома имзолангани 1 август куни "Челси"га қарши ўйиндан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.

Айтилишича, футболчи март ойида ҳам "Арсенал"да бўлган ва Микель Артетада яхши таассурот қолдирган. Жорж бунга қадар "Фрам Ларвик" ҳамда "Тромсдален" каби жамоаларда ўйнаган. У эркин агент сифатида "Арсенал" сафини тўлдиради. 

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›