
"Арсенал" академияси ўқувчилари Истанбулдаги Бейголу стадионида ҳамда футбол парки ҳудудида шуғулланишади. Режага кўра, академияда бир вақтнинг ўзида 1000 нафар ўқувчи таҳсил олади. Болалар машғулотлар билан бирга инглиз тилини ҳам ўрганишади.
Академия ривожланиши йўлида ёзда Месут Озил мактабга ташриф буюради.
Бу "Арсенал"нинг чет элдан очган 25-академиясидир. Мактабнинг энг яхши ўқувчилари "тўпчилар"нинг Лондонда жойлашган асосий академиясида шуғулланиш ҳуқуқини қўлга киритади.