Андрес Иньеста жароҳатидан тузалди ва “Челси”га қарши ўйинга тайёр

14 мар 2018, 09:40
“Барселона” сардори сафга қайтди.

9 кун аввал “Атлетико”га қаши Ла Лига ўйинида жароҳат олган Андрес Иньеста сафга қайтди. Жароҳат олган пайтда футболчининг майдонга қайтиши учун камида 3 ҳафта кетиши айтилган эди. Аммо Андрес Иньеста эрта сафга қайтишга эришди. Бугун у “Челси”га қарши ўтадиган ўйинда жамоасига ёрдам беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” — “Челси” учрашуви бугун соат 00:45 да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Барселона” расмий сайти