
"У мавсумнинг иккинчи қисмида кўп очко йиғди. У ўзини янги ролда синаб кўриб таваккалга қўл урди ва бир қадам олдинга ташлади. Бу тажриба унга келажакда керак бўлади. Инзагига келадиган бўлсак, у бу мавсумни муваффақиятли якунлашига умид қиламан. У "Сан-Сиро"ни ларзага солиб, мавсумни яхши бошлади. Инзаги жамоани муваффақиятга олиб бориши учун билими етади. Унда ажойиб мураббийлик фаолияти бўлишига ишонаман" - дейди Шевченко.