
- Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз йўқотилган бўлса-да, эртанги учрашувни биз учун муҳим деб ҳисоблаган бўлардим. “Бунёдкор” мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ва клублари доимо ўзаро рақобат қилиб келишган. Ўзаро ўйинлар статистикасига путур етказмоқчи эмасмиз, аксинча кўрсаткични яхшилаш ниятидамиз. Ўйлайманки, “Персеполис”ни мағлубиятга учратишга кучимиз етади ва бунга ишонамиз, - дейди Акмал Шораҳмедов.