Агар Эриксен ва Погбаларнинг трансфери амалга ошмаса, "Реал" Пьяничга ҳаракат қилиб кўради

Alisher
1 июн 2019, 17:54
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "Реал" жамоасига ўтиши мумкин.

29 ёшли босниялик футболчи агар Кристиан Эриксен ва Поль Погбаларнинг трансфери амалга ошмай қолган тақдирда "қаймоқранглилар" таркибига ўтиши мумкин.

Пьяничнинг трансфери "қироллик клуби"га 70 миллион еврога тушиши мумкин.

Миралемнинг "кекса синьора" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 8та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›