

Маълумотларга кўра, сўровномада "Интер" ҳужумчиси ва сардори Мауро Икарди ғолиб бўлди. Аргентиналик футболчи ўтган мавсум Италия чемпионатининг 34та учрашувида 29та гол уриб, турнир тўпурарига айланди. "Лацио" форварди Чиро Иммобиле ҳам шунча гол уришга муваффақ бўлган эди.

Ёзда Икардига "Реал" қизиқиш билдирди, аммо трансфер амалга ошмади. Жорий мавсум 25 ёшли ҳужумчи 11та учрашувда 8та гол уришга муваффақ бўлди.



