"Зоб Оҳан" Тошкентга келиш олдидан дуранг ўйнади
13 апр 2018 14:53
Янгиликлар
"Зоб Оҳан" Тошкентга келиш олдидан дуранг ўйнади
Эрон Про Лигасида 28-тур учрашувларига старт берилди. "Локомотив"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичи навбатдаги ўйиндаги рақиби – "Зоб Оҳан" ушбу турда "Фулад" майдонига сафар уюштирди.
Қизиқарли тарзда кечган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Исфаҳонликлар таркибида Саид Муҳаммадризо Ҳуссайни гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур ўйиндан сўнг "Зоб Аҳан" ҳисобида 49 очко мавжуд ва жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Таъкидлаб ўтамиз, "Зоб Аҳан" жамоаси 15 апрель куни Тошкентга етиб келади. ОЧЛ нимчорак финал босқичига қайси жамоа йўл олишини аниқлаб берадиган "Локомотив" – "Зоб Аҳан" беллашуви 17 апрель куни соат 19:00да "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар