Зидан "Реал"да "Лион" футболчисини кўрмоқчи

Aslanov Jasurbek
15 мар 2019, 11:22
"Реал"га қайтган Зинедин Зидан ўз жамоасида "Лион" форварди Набиль Фекирни кўрмоқчи.

Фекир катта эҳтимол билан жорий мавсум охирида Франция клубини тарк этади. Унинг "Лион" билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади, шу сабабли клуб футболчини эркин агент сифатида қўйиб юбормасдан, ундан яхшигина даромад олмоқчи.

Фекир ўтган мавсум "Ливерпуль"га ўтишга яқин келганди. Ўшанда томонлар барчасини келишиб олганди, бироқ франциялик форвард жамоада қолишни маъқул кўрди.

Кеча, 14 март куни "Реал" "Порту" ҳимоячиси Эдер Милитао трансфери борасида келишувга эришгани эълон қилинган эди.

Зидандан тезкор юриш. "Реал" биринчи трансфер борасида келишиб олди

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Daily Record

Сўнгги янгиликлар

Барча ›