

Португалиялик футболчи қовурғаси сингани туфайли 8 апрелдан бери майдонга тушмаяпти, аммо машғулотларни бошлаб юборган.
Пепе "Реал"нинг жорий мавсум "Сантьяго Бернабеу"да ўтказадиган сўнгги баҳсида мухлислар билан хайралаша олмайди. 34 ёшли футболчининг "Қироллик клуби" билан шартномаси ёзда якунланади.
"Пепе 10 йил ичида бу ерда катта муваффақиятларга эришди. Аммо таваккал қилмайман, чунки унинг қовурғасида муаммо бор" - дейди Зидан.



