

“Майдонда нима юз берган бўлса, ҳаммаси яхши ва ажойиб ўтди. Жамоага шундай ғалаба зарур эди. Ҳимояда жиддий ўйин кўрсатдик. Энди эса бизга ғалабалар серияси керак. Бу клуб учун жуда муҳим. Нима ўзгарди? Натижа. “Вильярреал”га қарши ҳам яхши ўйин кўрсатдик, аммо мағлубиятга учрадик. 4-3-3 схемаси? Кўрамиз, бу жамоа ўйинида қандай акс этаркан”, — дейди Зинедин.



