Зидан: “Барселона”га қарши шундай ўйнаш керак”

2 мар 2020, 07:55
“Реал” устози “Барселона”га қарши баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Қойилмақом ҳисларни туймоқдаман. Биринчи бўлим биз учун қийин ўтди. Аммо кейин ажойиб ўйнадик. Бундай жамоаларга қарши ўйинларда шундай услубда ҳаракат қилиш лозим. Яхши прессинг қилиш керак. Агар “Барселона”га ўйнашга берсанг, бутун ўйин давомида тўпни ортидан қувлашга тўғри келади”, — дейди Зидан.

Маълумот учун, “Реал” “Барселона”га қарши баҳсдан сўнг очколари сонини 56 тага етказиб, Ла Лига пешқадамлигини ўзига қайтариб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As.com