UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  1 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  3 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  11 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  4 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  15 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

Жорже Жезуш: "Бету қоидага зид равишда зарба берилишидан олдин дарвозадан чиқиб кетган эди" Янгиликлар

Жорже Жезуш: "Бету қоидага зид равишда зарба берилишидан олдин дарвозадан чиқиб кетган эди"

"Бенфика" бош мураббийи Жорже Жезуш Европа Лигаси финалидаги мағлубиятидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ютқазиш доимо аламли. Айниқса, 120 дақиқа ичида майдонда айнан сенинг жамоанг кучли жамоа сифатида ўйин кўрсатса. Бугун "Бенфика" ғалаба қозониш учун кўпроқ иш қилганди. Лекин бу футбол, мағлубиятни ҳам тан ола билиш зарур.

Яна бир маротаба еврокубоклар финалида иштирок этганимиз билан футболчилар ва мухлисларимизни табриклайман. Жамоамиз финалдан бошқа ҳеч қайси ўйинда мағлубиятга учрамади. Футболда эса мунтазам равишда ғалаба қозониб бўлмайди.

Бету ўйин натижасига сезиларли таъсир ўтказди. у португалиялик. Бизнинг футболимизни билади. У зарба берилишидан олдин дарвозасидан чиқиб кетди. Бу эса қоидаларга зид ҳолатдир. Биз пенальтилар сериясида ҳам мағлубиятга учрашга лойиқ эмасдик", - дейди Жезуш.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика