UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  7 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Пантанал” (Куяба) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Пантанал” (Куяба)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар 7та стадион ҳақида маълумот бергандик.

Арена де Коринтианс” (Сан Паулу)
Арена дас Дунас” (Натал)
Эстадио Кастелан” (Форталеза)
"Арена Амазония" (Манаус)
"Бразилия миллий стадиони" (Бразилиа)
"Арена Пернамбуку" (Ресифи)
"Фонте Нова" (Салвадор)

Бугун Куяба шаҳридаги “Арена Пантанал” стадиони ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.



Куяба шаҳридаги стадион эски стадион ўрнида қуриб битказилди. Энди бу ерга бир вақтнинг ўзида 43 минг томошабин футбол томоша қила олади. Бу стадионда асосан Бразилиянинг учинчи дивизионидаги иштирок этувчи клублар ўйнашади. Шу боис кейинчалик арена сиғимини 28 мингга камайтиришнинг имкони бор.

Стадион шаҳар марказининг бир бўлаги сифатида қурилган. Унинг ёнида ресторанлар, меҳмонхоналар, боғлар ва кўллар бор. Қурилиш учун сарфланган маблағлар ҳеч қачон қайтмаслиги аниқ. Аммо бу ерда турли шоу ва кўргазмалар ташкил этиш йўли билан оз бўлсада пул топиш мумкин.



Инженерлар стадион ичидаги ҳаво айланиш тизимига алоҳида эътибор қаратишган, сабаби бу ҳудудда ёзда 40 даража иссиқ бўлиши кўп бор қайд этилган. "Арена Пантанал"да ЖЧ-2014нинг тўртта гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтади.



Тўлиқ номи: "Arena Multiuso Governador José Fragelli"
Қурилиш бошланган: 2010
Стадион қуриб бўлинган: 2013 йил
Стадион эгаси: Куяба шаҳри
Стадион сиғими: 42 968
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: arenapantanalobras.com.br



Қизилқарли фактлар
Бу стадионни қуришда ёғоч ва бир қатор экологик материаллардан фойдаланилган. ФИФА ушбу стадионни экологик томондан энг тоза ва атроф-муҳит учун энг хафсиз деб топди.

Ҳудуд қишлоқ хўжаликка йўналтирилгани учун Жаҳон чемпионати бўлиб ўтганидан сўнг бу стадионда агросаноат кўргазмалари ва турли концерт, шоулар ташкил этилади.

2016 йилда аренадан ёзги Олимпиада ўйинлари қатнашчиларининг машғулот ўтказиш учун фойдаланишади.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
13 июнь
Чили - Австралия

17 июнь
Россия - Жанубий Корея

21 июнь
Нигерия - Босния ва Герцеговина

24 июнь
Япония - Колумбия



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика